Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

“Боёвут тумани мисолида” “Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни манзилли ўрганиш ҳамда самарали назоратни амалга ошириш” мавзусида семинар

Бугун 4 март куни Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, фармонлари, Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий Кенгаш қарорлари ижросини таъминлашда ”Депутатлик назорати” тизимини жорий қилиш юзасидан амалий семинар ўтказилди. 

Семинарни Олий Мажлиси Сенати Девони Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази раҳбари Қ.Муқумов ва вилоят Кенгаши котибият мудири А.Абдурахманов олиб борди. Семинар давомида Боёвут тумани Кенгаши котибият мудири Х.Бердиёрованинг юқоридаги меъёрий хуқуқий хужжатларда акс этган 66 та топшириқ ижросини маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан назорат тизими лойиҳаси тақдимоти эшитилди.

Қизғин бахс ва мулохазаларга бой бўлган семинар “Боёвут тажрибаси” сифатида қабул қилинди. Семинарда туман ва шаҳар Кенгашлари котибияти мудирлари ҳамда Олий Мажлис Сенати аъзоси Боёвут тумани ҳокими Д.Ураловалар иштирок этдилар.

Slide 1 of 1