Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши, депутатлар туман Адлия бўлими иштирокида фармоннинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилиб, халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Маҳаллий Кенгашларнинг назорат фаолиятини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан халқ депутатлари Кенгашларининг назорат функцияларини кенгайтириш мақсадида уларга ўндан ортиқ қўшимча ваколатлар берилди.

Ана шундай ишларнинг давоми сифатида жорий йилнинг 2 февраль куни давлатимиз раҳбарининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-28-сонли Фармони қабул қилинди.

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши, депутатлар туман Адлия бўлими иштирокида фармоннинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатда фармон билан белгиланаётган ўзгаришлар, маҳаллий Кенгашга юкланаётган 33 та ваколатлар ва уларнинг ижроси хусусида депутатларга атрофлича тушунтиришлар берилди.

Slide 1 of 7