Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Дилфузахон Ахмедова туман Мудафаа ишлари бўлими билан ҳамкорлигида 14-умумтаълим мактаби ёшлари иштирокида ёшларнинг сиёсий, хуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида "Ватанпарварлик - улуғ фазилат" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман Кенгаши депутати Д.Ахмедова ҳамда Мудафаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Султонхўжаев томонидан ёшларга кун тартибидаги мавзу юзасидан тушунчалар берилди.