Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Hududlarni rivojlantirish bo‘yicha belgilangan vazifalar ijrosi deputatlar e’tiborida
янв.21
“Zarobod” mahallasida ijtimoiy-iqtisodiy yo‘nalishlardagi ishlar o‘rganildi
янв.21
Mahalladagi xotin-qizlar faoli faoliyati va ta’lim muassasasi holati o‘rganildi
янв.21
“Karmaki” mahallasida tadbirkorlik va yoshlar bandligi masalalari muhokama qilindi
янв.21
Murojaat joyida o‘rganildi – amaliy yondashuv ustuvor
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 24-dekabrdagi “Surxondaryo viloyatining salohiyati va imkoniyatlaridan to‘liq foydalanish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-386-sonli qarori ijrosi deputatlar nazoratida
янв.21
Saylovchilar bilan uchrashuv - dolzarb masalalar muhokamasi
янв.21
Navbatdagi qabulda murojaatlar ijrosi nazoratga olindi
янв.21
Xalq deputatlari Qiziriq tumani Kengashi deputati Xolmo‘minov Abdivali Abdikarimovich 2026-yil birinchi yarim yilligi uchun tasdiqlangan uchrashuvlar jadvaliga muvofiq Kunchiqish mahallasi aholisi bilan ochiq muloqot o‘tkazdi.
янв.21
Xalq deputatlari Qiziriq tumani Kengashi hamda “Madad” nodavlat-notijorat tashkilotining tumandagi vakili o‘rtasida o‘zaro hamkorligini memorandum imzolash orqali kuchaytirishga kelishildi.
Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Чортоқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

 Унда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, депутатлар, ташкилот ва идоралар бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Қ. Умаров очди ва олиб борди. 

Сессия Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган масалалар, аввало, туманда қонунийликни таъминлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳисоботлар билан бошланди.

 Хусусан, туман прокурори З. Бойзоқов 2025 йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. 

Шунингдек, туман ИИБ бошлиғи М.Нуъманов томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифалар ҳақида ҳисобот тақдим этилди.

Ҳуқуқий соҳада амалга оширилган ишлар доирасида туман адлия бўлими бошлиғи А. Файзуллаев норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва аҳолига ҳуқуқий ахборот етказиш бўйича 2025 йилда бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, туман Халқ қабулхонаси томонидан 2025 йилнинг тўртинчи чорагида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати муҳокама қилиниб, муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини ошириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Сессияда иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланишга оид қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5-сонли қарорига мувофиқ, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида сув олиш лимитларини тасдиқлаш ҳақидаги аввалги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама этилди. Наманган сув таъминоти АЖ Чортоқ туман филиали раҳбари 2025 йилда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва 2026 йил режалари ҳақида ҳисобот берди.

Ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳам сессия диққат марказида бўлди. Чортоқ туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 2025 йилда аҳолига кўрсатилган ижтимоий хизматлар натижалари ҳақида ахбороти эшитилди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги долзарб вазифалар ҳақида ҳисоботи тингланди. Тиббиёт муассасаларида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари ҳамда кўкрак бези саратонининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман "Адолат" СДП депутатлик гуруҳи раҳбарининг ахбороти ҳам эшитилди.

Сессияда ҳудудни комплекс ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилиниб, туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини мақсадли йўналтириш, шунингдек, “Ислоҳотлар дастури” асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ташкилий масалалар доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг котибият ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид қарори ижросини таъминлаш, туман Кенгаши доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш, шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва унинг доимий комиссияларининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди. 

Шу билан бирга, туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

Сессияда кўриб чиқилган масалалар туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Slide 1 of 8