ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Бўтаев Комилжон Охунович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли хонадонларидаги томорқа ерларидан самарали ва унумли фойдаланиш, мавсумий экинларни экиш, ер майдонларини қаровсиз қолдирмаслик ҳамда оила даромадини ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, кўчалар ва хонадонлар атрофини ободонлаштириш, тозаликни сақлаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш масалалари ўрганилиб, аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди.
Депутат томонидан аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, ҳудудни янада обод ва фаровон қилиш бўйича амалий ишларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.