13-“Самарқанд” сайлов округи депутати
Солиева Марҳабо Рахматовнанинг соғлиги ёмонлиги сабабли, депутатга
бириктирилган Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси
Камолов Шохрух Эргашевич томонидан жойларда ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, Хатирчи туманининг
“Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини уй-жойларда иссиқ ва совуқ
сув билан таъминлаш ҳолати ўрганилди. Мазкур йўналишда “Навоийсувтаъминот” МЧЖ
туман филиали томонидан олиб борилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда кўздан
кечирилди.
Ўрганишлар давомида аҳолини
ичимлик суви билан таъминлаш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш, тармоқлардаги
муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.