11-“Мустақиллик” сайлов округи депутати
Ахмедов Ғайрат Насриддинович айрим сабабларга кўра Тошкент шаҳрига кетганлиги
муносабати билан, депутатга бириктирилган Халқ депутатлари Хатирчи туман
Кенгаши котибияти бош мутахассиси Камолов Шохрух Эргашевич томонидан жойларда
ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, Хатирчи тумани “Янгирабод”
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Туман электр таъминоти корхонаси
томонидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Унда аҳолини электр энергияси билан
таъминлаш ҳолати, мавжуд тармоқлар ҳолати ва уларни яхшилаш бўйича амалга
оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида электр таъминотидаги
мавжуд муаммолар, тармоқлардаги юклама ва узилишларни олдини олишга қаратилган
чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган таъмирлаш
ва модернизация ишларининг боришига алоҳида эътибор қаратилди.