2017-йил 3-январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (№ЎРҚ-419) мамлакатимизда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Қонун:
- коррупциянинг олдини олиш механизмларини белгилайди;
- мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтиради;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади;
- давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлайди.
Қонун ижросини самарали таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолият юритмоқда. Агентлик коррупция ҳолатларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширади.
! Коррупцияга қарши муросасиз кураш тараққиёт ва адолатли жамият пойдеворидир
C.Бекмуродова
Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг Коррупсияга қарши курашиш ва хавфсизлик масаллари бўйича доимий комиссияси раиси