Тадбирда сўзга чиққан Ш.Саидова Мурожаатномада 2025 йилда эришилган ютуқлар ва 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишларга эътибор қаратганлиги, янги йилга “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" деб номланиши мамлакатимиздаги барча соҳаларда сифатли ва юқори натижаларга эришиш, халқимизнинг бахтли, фаровон ва тинч яшаши учун келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидлаб ўтилди. Мурожаатномада келтирилган кўрсатмалар ижросини таъминлашда барчани ўз ҳиссани қўшишга чорлаб қолди.