Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi deputati, tuman hokimi Bekzod Bobomurodov ushbu mahallada bo‘lib, tegishli mas’ullar bilan birgalikda mahallada amalga oshirilayotgan bir qator ishlar bilan tanishdi.
янв.21
⚡️⚡️⚡️MUNOSABAT Prezidentimiz 2025-yilda Oliy Majlis va xalqimizga yo'llagan murojaatnomasida aholini 2026-yilda belgilab qo'yilgan ustuvor vazifalar bilan tanishtirdi.
янв.21
Har bir fuqaro islohotlar natijasini kundalik hayotida his etishi kerak
янв.21
Xalq deputatlari Qiziltepa tumani Kengashi huzurida tashkil etilgan Xalqparvar komissiyaning birinchi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Murojaatnomasi
янв.21
Xalq deputatlari Qiziltepa tumani Kengashining yettinchi chaqiriq o‘n yettinchi sessiyasi o‘tkazildi.
янв.21
SARHISOB 2025
янв.21
SARHISOB 2025
янв.21
SARHISOB 2025
янв.21
2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣ ♾️ SARHISOB
ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШГА ЭРИШИНГ!

 ҒАЛЛАНГИЗГА
ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН МЎЛ
ҲОСИЛ ОЛИШГА ЭРИШИНГ!
 

  

Кегейли
тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
 

 МУРОЖААТИ 

Қадрли юртдошлар! 

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!  

  

Қишлоқ хўжалигида глобал иқлим ўзгариши ва сув
танқислиги шароитида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали халқимизни сифатли
озиқ-овқатга эҳтиёжини таъминлаш устувор вазифамиздир.
 

Давлатимиз раҳбари 2025 йил 26 декабрдаги
мурожаатномада қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни янги технологиялар асосида
ошириш ва соҳани қўллаб-қувватлаш борасида муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.
 

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан аграр
соҳада меҳнат қилаётган деҳқон ва фермерларнинг иқтисодиётимизни юксалтириш, халқимиз
фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги улкан
хизматларини эътироф этдилар. Бу, албатта фермер, деҳқонларимизни юксак марралар
ва юқори натижалар сари руҳлантиради, ўз вазифасига катта масъулият билан ёндошишга
ундайди.
 

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган кўплаб Фармон
ва қарорлар Сиз, деҳқон ва фермерларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштиришдаги улкан ютуқларингизга мустаҳкам замин яратмоқда.
 

Айнан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025
йил 9 декабрдаги “Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори
самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-370-сонли қарори билан фермерларга катта имтиёз ва ваколатлар
берилди. Жумладан, замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш, илм-фан
ютуқлари ва устоз-шогирд анъаналарига асосланган янги тизимни жорий этиш орқали
ҳосилдорликни ошириш, ҳосилдорликни ғаллачиликда 100 центнергача етказиш
борасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.
 

Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий
қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йил ҳосилидан бошлаб ғаллани ўз маблағлари ёки
тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, уни белгиланган тартибда биржа
савдолари ёки давлат ресурси учун реализация қилган қишлоқ хўжалиги
корхоналарига маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.
 

Бу имтиёзли кредитни олмасдан ғалла етиштирувчи
фермер хўжаликлари учун катта имконият, дегани.
 

Шунингдек, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш
борасида катта имтиёзлар берилгани ҳам фермерларимизни сувдан тежамкорлик билан
фойдаланишга ва ғалладан юқори ҳосил олишига рағбатлантиради.
 

Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмонини
омилкор деҳқонлар, фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар ҳамда
соҳанинг фидоий олимлари, тажрибали мутахассисларнинг заҳматли меҳнатлари
эвазига яратилишини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз.
 

Мамлакатимизда фермер хўжаликларига ғалла етиштириш
учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат
кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши,
шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий
этилганлиги Сиз фермерларга катта манфаатдорликни таъминламоқда.
 

Деҳқонлар таъбири билан айтганда, “Йил йилга
ўхшамайди”,
бугунги кунда ғалла майдонларини парваришлашда ўзгача
агротехник тадбирларни амалга оширишни давр шиддати тақоза этмоқда.
 

Ҳудудларда соҳанинг олим ва мутахассислари томонидан шу
кунларда
4
та фермерларнинг
81 гектар ғалла
майдонларида экинлар ривожи пастлиги, яъни туплаган, лекин
3-4 барг,1-2 барг фазасида ривожланаётган, ҳатто, униб чиқмаган майдонлар
мавжудлиги аниқланган.
 

Жумладан, Кегейли туманидаги 5-10 фоиз
фермерларнинг ғалла майдонларини қўшимча озиқлантириш ва агротехник тадбирларни
ўз вақтида қўллаб, 2026 йил ғалла ҳосилидан юқори даромад олишни таъминлаш
бугунги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб турибди.
 

Кегейли тумани фермерлари кенгаши томонидан ғаллани
озиқлантириш ва ривожини таъминлаш борасида зарур агротехник тадбирларни амалга
оширишда суст иш олиб бораётган
ун тўққиз та фермер хўжаликлари фаолияти муҳокама
қилиниб, йўл қўйган қолоқликни қисқа муддатларда бартараф этилиши юзасидан огоҳ
этилиб, амалий тавсиялар берилди.
 

Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар! 

Юқоридаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш учун
Ўзбекистон фермерлари кенгаши раёсати аъзолари, тегишли соҳа олим ва
мутахассислари томонидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига ва кластерларга
2026 йилда ҳар бир гектар ғалладан 100 центнергача ҳосил олиш учун қуйидаги
ишларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:
 

биринчидан, ҳар бир фермер хўжалиги томонидан ғалла майдонларини
яна бир бор кўриб, ривожидан орқада қолаётган майдонларни аниқлаб олинг;
 

иккинчидан, қисқа
муддатда барча майдонларга етарли азотли ўғитлар захирасини
яратинг ва кечки ҳамда қолоқ ғалла майдонларини яхшилаш мақсадида гектарига қўшимча
100-150 кг
азотли ўғитлар билан озиқлантиришни ташкил этиб, ғалладан
баракали ҳосил олишга эришинг; 

Учинчидан, суғорилмаган ғалла майдонларида ўқ ариқлар оралиғини 60-70 метрдан
олиш ва қисқа муддатда енгил суғоришни ташкил эти
нг; 

тўртинчидан, экилган ғалла майдонларида кундузи ва кечки пайтларда
ҳам далаларда чорва молларини боқиш ҳолатлари кўпаймоқда, шунинг учун майсани
пайҳондан ҳимоялаш мақсадида дала четларини четан билан ўрашни ташкил этинг;
 

бешинчидан, январь ойида мавсум давомида талаб этиладиган
минерал ўғитлар, биостимуляторлар ва кимёвий воситалар захирасини шакллантириш,
техникаларни таъмирлаш ишларини амалга ошириб, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб,
суспензия сепишни ташкил этинг;
 

олтинчидан, ғалла майдонида ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиб,
давлат томонидан бериладиган субсидия маблағини олинг ҳамда ҳосилдорликни ҳар
гектарига
10-12 центнерга оширинг ва сувни 35-45 фоизга тежанг; 

 еттинчидан, далангизнинг сув кириш қулоғига ҳандак
ўра қазиб, гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит жамғаришни ташкил этинг;
 

саккизинчидан,
кечки ва униб
чиқмаган ғалла майдонларига қуруқ,

чириган ма
ҳаллий ўғит сепишни ташкил этинг, бунда, гектарига 5 тоннадан маҳаллий ўғит
қўлланилганда кузги буғдой ҳосилдорлиги
6-10 центнерга ошиши ва маҳаллий, минерал
ўғитлар билан биргаликда қўлланилганда самарадорлик янада юқори бўлишини асло
унутманг;
 

тўққизинчидан, 10 кун
муддатда
ғўза қатор орасига экилган майдонларни ғўзапоядан
кесиш агрегатлари ёрдамида тозаланг, бунда
ғўзапояни қўлда суғуриб олишга
йўл қўйманг;
 

ўнинчидан, аҳоли хонадонлари ва чорва комплексларидаги маҳаллий
ўғитларни жамғариб, далаларга чиқаришни ташкил этинг;
 

ўн
биринчидан,
об-ҳавонинг
қулай кунларидан фойдаланиб, дала атрофларини, ички ва хўжалик ариқларини
тозаланг ҳамда
параллел
равишда бетонлаштириш ишларини якунланг
; 

ўн
иккинчидан,
ҳар
бир фермер хўжалиги бошлиғи ғаллачилик кластер корхоналари билан ҳамкорликда
ишларни янада жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни
амалга ошириб жорий йилда ғалла ҳосилини гектарига
100 центнергача етказиб, юқори даромад олишга эришинг. 

Азиз фермер
ва деҳқонлар!
 

Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоати,
ғайрат ва матонатига кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан
кўтармайлик. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва
арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтда амалга ошириладиган агротехник
тадбирларга боғлиқлигини унутманг.
 

Ўз даромадингизни ошириш ҳамда мамлакатимиз
фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга,
фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!
 

  

Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари  

Slide 1 of 1