Yangiliklar

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳолатлари ўрганилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович томонидан тумандаги Юксалиш, Газнон ва Сутлибулоқ маҳаллаларида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳолатлари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллаларда газ таъминоти ҳолати, аҳолига етказиб берилаётган газ баллонлари таъминоти ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан тегишли мутасаддилар билан суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2