Yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодирова Оишахон Абдурашидхон қизи мактабда япон тажрибаси асосида ташкил этилган синф фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида мазкур синфда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёнини ташкил этиш усуллари ҳамда япон таълим тизими элементлари асосида олиб борилаётган дарс жараёнлари ўрганилди. Шунингдек, ўқитувчилар билан мулоқот қилиб, бу каби илғор тажрибаларни кенгайтириш ва ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Депутат томонидан бундай замонавий таълим усулларини қўллаш ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, интизом ва масъулият ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Slide 1 of 4