Yangiliklar

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Кенгашнинг навбатдаги — ўн саккизинчи сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган қатор муҳим масалалар атрофлича ва дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Муҳокамалар жараёнида масалаларнинг долзарблиги, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ҳамда уларни самарали амалга ошириш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли хулосалар ва қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раисига тақдим этилди ҳамда уларни навбатдаги сессия кун тартибига киритиш учун тавсия этилди. 

Slide 1 of 5