Жаннатмакон юртимиз ўзининг 32 йилликмустақил тараққиёт йўлидаэришганбарчанатижалари, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш, миллий ва диний қадриятларимизни қайта тикланиши, шунингдек, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби барча ютуқларимиз Бош Қомусимиз – Конституция ва у асосида қабул қилинган қонун, қарорлар, давлат дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилди.