Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Қашқадарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасалар ўрганилди
янв.21
Bugun xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining navbatdagi o'ttiz uchinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
"Kelajakka tikilayotgan sarmoya"
янв.21
“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони ўз эгаларига топширилди
янв.21
🍋 ARAL MAHALLASIDA ISSIQXONA FAOLIYATI: TADBIRKORLIK VA DAROMAD MANBAI
янв.21
Xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining 31-sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining navbatdagi o'ttizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ва Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг маиший коррупцияга ҳолатларига барҳам бериш борасида Деҳқонобод туманида амалга оширалаётган ишлар аҳволи юзасидан танқидий йиғилиши ўтказилди.
янв.21
DEPUTAT TOMONIDAN HUDUDDA O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна ўз сайлов округида жойлашган 18-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди.

Ташриф давомида муассасада болалар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнлари, хоналарнинг ҳолати, озиқ-овқат таъминоти ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ўрганилди.

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳолати, уларнинг яроқлилик муддатлари, омборхоналардаги ҳарорат режими ва санитария талабларига амал қилиниши алоҳида эътибор марказида бўлди.

Шунингдек, тарбиячилар ва муассаса масъуллари билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммолар, таклифлар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Депутат томонидан аниқланган масалалар юзасидан тегишли чоралар кўриш ва зарур ҳолларда депутатлик сўрови юбориш белгиланди.

Slide 1 of 3