Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Yakkabog‘da deputatlar va mahalla tizimi faoliyati chuqur tahlil qilindi
янв.21
Senatorlar va mahalliy Kengashlarning samarali hamkorligi yo‘lga qo‘yilgan
янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARI — AMALIY YECHIMLAR MARKAZIDA
янв.21
Xalq bilan muloqot — muammolarga yechim, takliflarga imkon!
янв.21
Xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining navbatdagi yigirma to'rtinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Mahalliy Kengashlarning ijtimoiy tarmoqlardagi faoliyatini samaradorligini oshirish bo'yicha seminar bo'lib o'tdi.
янв.21
Bugun xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining navbatdagi yigirma uchinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
MUBORAK TUMAN KENGASHI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
2026 йилги Давлат дастури: Иқтисодий барқарорлик ва модернизация йўли
янв.21
MAHALLIY KENGASHLAR FAOLIYATI TAKOMILLASHTIRILADI
Учқўрғон туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Учқўрғон
туманида 2025-йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Бугун
туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгаши раиси
Б.Дадахонов, Кенгаш котибияти мудири М.Эгамов, сиёсий партия раҳбарлари ҳамда
туман Кенгаши депутатлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда
2025-йил давомида туманда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, 2026-йилда
амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама
давомида туман Кенгаши томонидан йил давомида олиб борилган фаолият, қабул
қилинган қарорлар ижроси, шунингдек, аҳоли манфаатларига қаратилган ишлар
юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Депутатлар томонидан мавжуд камчиликлар,
уларни бартараф этиш ҳамда жорий йилда фаолият самарадорлигини ошириш
масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда
2026-йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини
яхшилаш, депутатлик назоратини кучайтиришга қаратилган вазифалар белгиланди.

Муҳокама
якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 6