Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ZAФAR MFYDA O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
DAVLAT XIZMATLARI KO‘RSATILISHI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
KO‘P QAVATLI UYLAR TUTASH HUDUDLARINI OBODONLASHTIRISH BO‘YICHA AMALIY ISHLAR OLIB BORILMOQDA
янв.21
XOTIN-QIZLAR BANDLIGINI TA’MINLASH — USTUVOR VAZIFA
янв.21
Aholiga suyultirilgan gaz ballonlarini yetkazib berish holati o‘rganildi
янв.21
Qishliq mahallasida aholi bilan ochiq muloqot o‘tkazilib, mavjud muammolar o‘rganildi
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI DOIRASIDA ICHIMLIK SUVI TA’MINOTI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
Qamashi tumani Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazildi
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНИБ, ЕЧИМИ БЎЙИЧА АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНИБ, ЕЧИМИ БЎЙИЧА АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Абдураҳмонова иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган ижтимоий ҳимоя, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, уй-жой, оилавий ва маиший масалаларга оид мурожаатлар атрофлича тингланди.
Ҳар бир мурожаатнинг мазмун-моҳияти, уни келтириб чиқарган сабаблар ҳамда мавжуд имкониятлар масъуллар иштирокида муҳокама қилинди. Фуқароларга мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан зарур ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди.
✅ Қабул жараёнида тезкор ҳал этиш имкони бўлган айрим масалаларга жойида ечим топилди;
✅ қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот ва мутасаддиларга йўналтирилди;
✅ мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва натижаси бўйича фуқароларга асослантирилган жавоб бериш вазифалари белгиланди;
✅ ижроси муддат талаб қиладиган масалалар алоҳида назоратга олинди.
Қабулда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда мурожаатларга расмиятчиликдан холи ёндашиш муҳим экани таъкидланди.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини тизимли ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 5