Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди

Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди

✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Мавлонов томонидан Демурсад МФЙ ижтимоий ходими тавсиясига асосан уй-жойини таъмирлашга муҳтож фуқаронинг хонадонига бориб, яшаш шароити жойида ўрганилди.

👥 Ўрганиш давомида хонадоннинг техник ҳолати, таъмирлашга бўлган эҳтиёж, оиланинг ижтимоий аҳволи ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди.

🔍 Шунингдек, мурожаатни қонунчилик асосида ҳал этиш, фуқарони ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уй-жойни таъмирлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўриш масалалари муҳокама қилинди.

📝 Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, масalani ижобий ҳал этиш ҳамда ижросини таъминлаш депутатлик назоратига олинди.

🤝 Эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муносиб яшаш шароитларини таъминлаш ва мурожаатларига амалий ечим топишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1