Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
OAV biz haqimizda...
янв.21
TADBIRKORLIKNI RIVOJLANTIRISH VA AHOLI DAROMADLARINI OSHIRISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI: MAKTABNING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILDI
янв.21
SESSIYA QARORI IJROSI AMALDA: CHIG‘ANOQ MAHALLASIDA BUNYODKORLIK ISHLARI NAZORAT QILINDI
янв.21
Xalq deputatlari Pop tuman Kengashida doimiy komissiya muhokama yigʻlishi boʻlib oʻtdi
янв.21
Kambag‘allikni qisqartirish va aholi bandligini ta’minlash bo‘yicha ishlar davom etmoqda
янв.21
YOSHLAR O‘RTASIDA KURASH OMMALASHTIRILMOQDA
янв.21
Fuqarolar murojaati ijobiy yechim topildi
янв.21
ICHIMLIK SUVI INSHOOTINING TA’MIRLASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati o‘rganildi
Ўзбекистон ва Корея Республикаси: янги давр ва муштарак тараққиёт йўлидаги мустаҳкам шериклик.

Ушбу мақолада ўзбек ва корея халиқлари ўртасидаги азалий тарихий ришталар, бугунги кундаги алоҳида стратегик шериклик даражаси ва энг муҳими, келажакка қаратилган устувор йўналишлар чуқур таҳлил қилиб берилган.
Мақолада келтирилган рақамлар ҳамкорлигимиз қай даражада шиддат билан ривожланаётганини яққол кўрсатади:
Икки томонлама савдо ҳажми сўнгги йилларда 5 баробарга ошди;
Корея инвестициялари ҳажми 8 миллиард доллардан ошди;
Қўшма корхоналар: мамлакатимизда Корея капитали иштирокида 700 дан ортиқ лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда;
Молиявий-техникавий ҳамкорлик: KOICA, Koreya Eksimbanki ва EDCF билан ҳамкорликдаги лойиҳалар портфели 3,5 миллиард доллардан ортиқни ташкил этмоқда.
Энг муҳим жиҳат шундаки, Президентимиз таъкидлаганларидек, эндиги вазифа — шунчаки алоҳида соҳалардаги лойиҳалар билан чекланмай, муштарак ишлаб чиқариш тизимлари, технологик платформалар ва янги бозорларни шакллантиришга ўтишдан иборат.
Сунъий интеллект, ярим ўтказгичлар, робототехника, электромобилсозлик, биофармацевтика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва шаҳарсозлик каби юқори технологик соҳалардаги ҳамкорлик Ўзбекистоннинг инновацион келажагига хизмат қилади.
Шунингдек, мақолада Марказий Осиё ва Корея ўртасидаги кўп томонлама мулоқот форматини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва умумий фаровонликни таъминлашга қаратилган ташаббусларга алоҳида урғу берилган.
Ишончим комилки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу вазифалар мамлакатларимиз барқарор тараққиёти ва халқларимиз фаровонлигининг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.
Ойбек МАМАТҚУЛОВ,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Slide 1 of 1