Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учкўза маҳалласида туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Д.Саттаров сайловчилар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашув давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар, таклиф ва мурожаатлар тингланди. Хусусан, инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий соҳадаги масалалар ҳамда ҳудудни ривожлантиришга оид таклифлар муҳокама қилинди.

Депутат томонидан барча мурожаатлар атрофлича ўрганилиши, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.

Бундай учрашувлар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 6