Yangiliklar

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати ташаббуси билан Наманган шаҳар 37-умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Хожиева Муяссар Мубиллаевна ташаббуси билан Наманган шаҳар 37-умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди. 

Давра суҳбати давомида бугунги кунда ёшларга таълим олиши, келажакда яхши касб эгасига айланиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек хотин-қизларнинг билим олиши, замонавий касбларни ўрганиши учун мавжуд ўқув курслари тўғрисида фикр-мулоҳазалар алмашилди ҳамда ёшларга керакли маслахат ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 5