Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Peshku tuman Navoiy mahallasida mahalla "yettiligi" faoliyati deputatlar tomonidan kompleks o‘rganildi
янв.21
Davlat xizmatlari markazi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Yo‘l harakati xavfsizligini ta’minlash masalalari o‘rganildi
янв.21
Ta’lim muassasalari faoliyati o‘rganildi
янв.21
Guliston mahallasida olib borilayotgan ishlar o‘rganildi
янв.21
Ichki ko‘chalarda amalga oshirilayotgan ta’mirlash ishlari nazorat qilindi
янв.21
Mahalladagi ijtimoiy soha obyektlari faoliyati o‘rganildi
янв.21
Ta’lim sifati va sharoitlar deputatlar nazoratida
янв.21
Ta’lim sifati va o‘quvchilar uchun yaratilgan imkoniyatlar o‘rganildi
янв.21
Ta’lim muassasasidagi holat yuzasidan o‘rganish o‘tkazildi
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги КҚ-51-V-cонли қарори ижроси юзасидан Тўрақорғон тумани котибиятида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг котибият мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Х.Ходжиматов, У.Мўминов бошчилигида Тўрақорғон туман Кенгаши котибиятида ўрганиш ишлари олиб боришди.


Кенгаш котибияти ишини намунали ташкил этиш орқали депутатлар фаолиятини самарали қўллаб-қувватлаш ва аҳоли билан ишлаш сифатини ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.


Ўрганиш жараёнида котибиятда ҳужжатлар билан ишлаш тизими, иш юритиш , ҳужжатларнинг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши, уларнинг ижросини
таъминлаш ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, котибият фаолиятини янада самарали ташкил этиш, иш жараёнларини тизимлаштириш ва замонавий талаблар асосида такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Котибият мудирига Кенгаш фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди


Шу билан бирга, Тўрақорғон тумани ҳокими Ш. Қосимов ҳамда туман Кенгаши раиси М. Сойиббаев билан биргаликда Кенгаш котибиятининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, иш жараёнларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш ҳамда Кенгаш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб
олинди. 

   

Slide 1 of 4