ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умруллаевич томонидан ҳафталик иш режаси ижроси доирасида Гулистон маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳолининг ижтимоий ҳимоя, бандлик, коммунал хизматлар, йўл ва бошқа инфратузилма масалаларига оид мурожаатлари, шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш бўйича таклифлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, қонуний ечим топиш бўйича зарур тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар назоратга олиниб, уларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.