Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Кунсулув Нармуратова ўз сайлов округидаги маҳаллаларда аҳоли, айниқса болалар учун яратилган спорт инфратузилмаси ҳолатини ўрганди.
Жумладан, умумтаълим мактаблари ва болалар ва усмирлар спорт мактабидаги спорт заллари, уларнинг жиҳозланиши ҳамда спорт анжомлари билан таъминланганлик даражаси атрофлича таҳлил қилинди.
Ўрганиш жараёнида Конимех туман Кенгаши котибияти мутахассиси Гулзада Умарова иштирок этди.
Ўрганиш натижаларига кўра, мавжуд ҳолатни янада яхшилаш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ёшларни жисмоний тарбияга кенг жалб этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилди.