ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Аралов Латифжон томонидан Янгиқўрғон туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Ташриф давомида мактабдаги таълим сифати, ўқувчиларнинг билим олиши учун яратилган имкониятлар, синф хоналари ва мавжуд инфратузилма ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, мактабнинг спорт зали фаолияти ҳам атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида спорт залидан самарали фойдаланиш, айниқса, уюшмаган ёшларни спортга кенг жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу асосда, белгиланган вақтларда спорт залида ёшлар учун спорт мусобақалари ва турли спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур ташаббус ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади.