Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ
янв.21
МТТ ларда хавфсизлик талаблари депутат назоратида
янв.21
«Маҳалла еттилиги» фаолияти эътиборда.
янв.21
Хусусий шифохоналардаги тиббий хизмат сифати депутатлар назоратида
янв.21
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари ўрганилди
янв.21
Депутат ёшлар билан учрашди
янв.21
Маърифат маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди
янв.21
Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.
янв.21
Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди
янв.21
Депутат назорати.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,ташаббускор тадбиркор қоровулбозорликлар билан учрашди

Жойларда турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган, фаолияти давомида юксак чўққиларни забт этган, ҳаётда ўз ўринини топган инсонларнинг ёшлар билан учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.  

Мақсад келажак ворисларида соғлом тафаккурни шакллантириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, ўз устида ишлаши учун кучли мотивация беришга қаратилган.

Қоровулбозор туманидаги 18-сон мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган навбатдаги ана шундай учрашувда ёшлар “Азия фруитс гарден”, “Қоровулбозор агро парранда”, “Сифатли жўжа”, “Қоровулбозор Нуробод”, “Сифатли сут маҳсулотлари” ва кўплаб бошқа корхоналар таъсисчиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Фаррух Бекмирзаев билан мулоқот қилди.  

Учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Давлат Джумаев иштирок этиб, тадбиркорнинг фаолияти хусусида маълумот берди.

Мотивацияга бой бўлган учрашувда тадбиркор муваффақиятга эришиш сирлари, ўзининг ҳаёт йўлида эришган натижалари ҳамда унгача бўлган баъзи қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди. 

Бугунги кунда Фаррух Бермирзаев таъсисчилигидаги корхоналарда 600 дан ортиқ ишчилар меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. 

Ташаббускор тадбиркор маҳсулот ишлаб чиқариш билан биргаликда, чет давлатларга экспорт ҳам қилмоқда. Хусусан, Хитой давлатига қуритилган меваларнинг экспортини самарали йўлга қўйган. 

Учрашув давомида тадбиркор ёшларни қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтарди, уларни олға интилишга чорлади.  

Slide 1 of 1