Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ҳафталик иш режалар кўриб чиқилди
янв.21
Қарор ижроси – амалдаги назоратда
янв.21
Депутат жойларда
янв.21
Доимий комиссия йиғилиши.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашида депутатлар йиғилиши ўтказилди.
янв.21
Ёшлар билан очиқ мулоқот — келажакка қадам!
янв.21
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича комиссияси йиғилиши
янв.21
Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши
янв.21
Xalq deputatlari Paxtaobod tuman Kengashining doimiy komissiya yigilishi
“ЯНГИ АВЛОД” Фирмасида даги талон-тарожликларга чора курадигон масъуллар борми?

 “ЯНГИ АВЛОД” фирмасидаги талон-тарожликларга
чора кўрадиган масъуллар борми? 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 август кунидаги "2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх
туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги ПҚ-4798 сонли қарори буйича ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бир юз саккиз миллиард сўм маблағ “ЯНГИ АВЛОД” фирмасига ўтказилган. Уч йил
давомида аҳолини ичимлик суви билан таъминламаганидан сунг яна шу фирмага 2022 - йил 17 – октябр куни
Сессияда VI-61-101-11-159-K/22 сонли
кенгаш қарори билан 50 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлсада уч йил давомида бирон бир маҳаллада ишлар охирига етказилиб
аҳоли ичимлик суви билан таъминламаган. 

 

2020 йили Сўхдаги воқеалар қушни Қирғизистон билан айнан ичимлик суви орқасидан келишмовчилик юзага келганлиги ҳеч кимга сир эмас. «ЯНГИ АВЛОД» фирмаси маъмурияти миллиардларни ўзлаштириб уч йилдан
бери Сўх халқини ичимлик суви билан таъминламагани Ўзбекистон республикасига,
Президентга хиёнат эмасми?  

Албатта Сўх туманига эътибор
жуда катта муҳтарам Президентимиздан биз Сўхликлар мингдан минг миннатдормиз! Бироқ шунчалик
эътиборни Сўх халқини кундалик эҳтиёжига зарур
булган ичимлик суви танқислиги яъне «ЯНГИ АВЛОД» фирмаси маъмурияти хатти ҳаракатлари пучга чиқармоқда. 

Олдимиздаги Сиёсий жараён
Референдум арафасида ушбу масъалага
масъуллар эътибор қаратишлари шарт ва зарур деб биламан. Бу
Адолатсизлик Сўх тумани аҳолисинини
кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. 

 

Фарғона вилояти Сўх
туман Кенгаши депутати 

С.Т.Нишонов  

Slide 1 of 5