Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИ
янв.21
“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳа: “Тинчлик” МФЙ кўчалари асфальт қилинмоқда
янв.21
“Аҳиллик” маҳалласида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
янв.21
Кўп қаватли уйларнинг канализация муаммоси ечими юзасидан мулоқот ўтказилди
янв.21
Чиқиндиларни ташиб кетиш ҳолати назорат қилинди
янв.21
Хотин-қизлар бандлиги ва оилалар мустаҳкамлиги депутат назоратида
янв.21
"Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда
янв.21
Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ДЕПУТАТ ҚАБУЛИ
Тўққизбоғ маҳалласида: Муаммолар тингланди, ислоҳотлар тушунтирилди

2-Дўнгқишлоқ сайлов округидан сайланган депутат Алижонов Тожиддин Абдушукурович ҳамда депутат Х. Сотиболдиевлар туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси А.Отажонов ҳамроҳлигида Тўққизбоғ маҳалласида бўлиб, фаол нуронийлар ва аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Самимий руҳда ўтган мулоқот давомида аҳолига давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти қисқача ва содда тилда тушунтириб ўтилди.

Учрашувда маҳалла фаоллари томонидан ҳудуддаги энг долзарб масала — ичимлик суви насоси билан боғлиқ муаммо кўтарилди. Мазкур масалани тезкор ҳал этиш мақсадида депутат томонидан «Андижон сув таъминоти» АЖ туман филиали раҳбари билан зудликда боғланилиб, муаммони қисқа муддатларда бартараф этиш чоралари келишиб олинди.

Slide 1 of 4