Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутатлари ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижросини доимий назорат қилиб бормоқдалар.
Хусусан, 15-Эскиқўрғон сайлов округидан сайланган депутат Халилжон Сотиболдиев томонидан "Ёлғизбоғ" МФЙда дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар депутатлик назорати тартибида ўрганилди.
Ҳозирда мазкур ҳудудда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўчаларни ёритиш тизимини ўрнатиш ҳамда пиёдалар йўлакчаларини (тротуар) қуриш ишлари якунига етказилмоқда.