Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Ф.Ахмадалиева томонидан фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, уларни қонуний ҳал этиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди. Қабул давомида аҳоли вакиллари томонидан суюлтирилган газ таъминоти масаласида муҳим мурожаат ўртага ташланди.
Мурожаатда баён қилинишича, фуқаролар истиқомат қилаётган ҳудуд табиий газ тармоғига мослаштирилганлиги сабабли, айни пайтда аҳолига давлат томонидан ажратиладиган суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмаётганлиги маълум қилинди.
Мазкур масаланинг аҳоли учун нақадар муҳимлигини инобатга олган ҳолда, депутат томонидан ушбу муаммони соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда атрофлича ўрганиш белгиланди. Шунингдек, қабулда фуқароларга маҳалланинг қолган аҳолиси фикр ва эҳтиёжларини ҳам тўлиқ инобатга олган ҳолда, қонуний ва тизимли ечим ишлаб чиқилиши юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.