Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИ
янв.21
“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳа: “Тинчлик” МФЙ кўчалари асфальт қилинмоқда
янв.21
“Аҳиллик” маҳалласида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
янв.21
Кўп қаватли уйларнинг канализация муаммоси ечими юзасидан мулоқот ўтказилди
янв.21
Чиқиндиларни ташиб кетиш ҳолати назорат қилинди
янв.21
Хотин-қизлар бандлиги ва оилалар мустаҳкамлиги депутат назоратида
янв.21
"Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда
янв.21
Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ДЕПУТАТ ҚАБУЛИ
Депутат—маҳаллада: Муаммолар ўрганилди ва ечимлар белгилаб олинди

Депутат—маҳаллада: Муаммолар ўрганилди ва ечимлар белгилаб олинди

“Депутатлар куни” муносабати билан ҳамда “Депутат—маҳаллада” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши ЎзЛиДеП депутатлари Соҳиба Гаппарова ва Носирхон Убайдуллаев Яккасарда маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан мазмунли учрашув ўтказдилар. Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган халқпарвар сиёсатнинг мазмун-моҳияти содда ва тушунарли тарзда етказилди. Бу мулоқот нафақат ахборот бериш, балки ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Самимий суҳбат жараёнида маҳалланинг бугуни ва эртаси ҳақида очиқ фикр алмашилди. Маҳалла фаоллари томонидан ҳудуддаги мавжуд муаммолар, аҳолини ўйлантираётган масалалар тилга олиниб, уларнинг ечими бўйича амалий таклифлар билдирилди. Депутатлар эса ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ва умиди турганини чуқур ҳис этган ҳолда, масалаларни атрофлича ўргандилар.

Бу каби учрашувлар халқ дардини эшитиш, муаммоларни жойида ўрганиш ва ечим топишда муҳим ўрин тутаётгани яна бир бор намоён бўлди. Энг муҳими, бу мулоқотлар орқали “депутат — халқ вакили” деган юксак ишонч амалда ўз ифодасини топмоқда, маҳалла эса ислоҳотлар марказига айланиб бормоқда.

Slide 1 of 5