Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати М.Тўйчиеванинг ташаббуси билан "Пиллакор" МФЙ да махалла аёллари иштирокида "Хотин-қизлар хуқуқлари қонун химоясида" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева хотин-қизлар хуқуқлари химоя қилиш бўйича соҳага оид вазифалар ва Конституциявий қонун лойиҳасидаги “ижтимоий давлат қуриш”га қаратилган бошқа янгиликлар Янги Ўзбекистон гендер тенгликни таъминлаш сиёсатининг устувор йўналишларига мослиги юзасидан иштирокчиларга хотин-қизлар хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш борасида қабул қилинган қонунлар, қарорлар ва бошқа меъёрий хужжатлар хақида тушунчалар берди.