Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИ
янв.21
“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳа: “Тинчлик” МФЙ кўчалари асфальт қилинмоқда
янв.21
“Аҳиллик” маҳалласида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
янв.21
Кўп қаватли уйларнинг канализация муаммоси ечими юзасидан мулоқот ўтказилди
янв.21
Чиқиндиларни ташиб кетиш ҳолати назорат қилинди
янв.21
Хотин-қизлар бандлиги ва оилалар мустаҳкамлиги депутат назоратида
янв.21
"Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда
янв.21
Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ДЕПУТАТ ҚАБУЛИ
АГРАР, СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ ВА ЭКОЛОГИЯ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛДИ.

      Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Доимий комиссия йиғилишида Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси ҳамда аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича мутахассислари , Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Ромитан туман бўлими бошлиғи иштирок этишди.

Кун тартибидаги масалалар:

  Ромитан туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, уларда деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун “Е-аукцион” электрон савдо платформасига чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш тўғрисида;

  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Ромитан туман бўлими бошлиғи У.Исломовнинг ҳисоботи;

  Жорий йилнинг 23-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Боғ иф ток қатор ораларига экин экиш ишлари тўғрисида” ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда берган топшириқларни ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув Хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Рахматовнинг ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 1