Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИ
янв.21
“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳа: “Тинчлик” МФЙ кўчалари асфальт қилинмоқда
янв.21
“Аҳиллик” маҳалласида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
янв.21
Кўп қаватли уйларнинг канализация муаммоси ечими юзасидан мулоқот ўтказилди
янв.21
Чиқиндиларни ташиб кетиш ҳолати назорат қилинди
янв.21
Хотин-қизлар бандлиги ва оилалар мустаҳкамлиги депутат назоратида
янв.21
"Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда
янв.21
Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ДЕПУТАТ ҚАБУЛИ
ДЕПУТАТ ШУНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК!

 Ромитан туман 2-Сектор ҳудудидаги Дейча ва Хоса маҳаллалари аҳолиси билан бўлиб ўтган сайёр қабулда иштирок этиб, шу ҳудуддан туман Кенгаши депутатлигига сайланган Шерали Тойировнинг қиёфасини қайта кашф этгандек бўлдим.  

Дейчалик кекса онахон Мавжуда Юсупова Бухоро Давлат Университетида шартнома асосида ўқиётган икки невараси контракт тўловларини тўлаш оғирлик қилаётганини билдирди.  

Туман Халқ қабулхонаси мудири Ғани Муяссаров, туман прокурори ўринбосари Бахтиёр Бекмуродов, маҳалла мутасаддилари кенгашиб, талаба қизлардан фақат биттаси тўловининг бир қисмини тўлаб бериш қарорини айтишди. Лекин бироз вақт керак.  

Шу талаба қизлар олийгоҳни битириб келса ўзимизнинг фарзандларимизни тарбиялайди.  

Мен ўзим шахсан олийгоҳга бориб, вазиятни тушунтираман!--деди депутат.  

Шунингдек оиласи ажрим ёқасига келиб қолган Дилноза Нековани иш билан таъминлаш, Ғилминдилик Қурбон Ғаффоровнинг оилавий аҳволи оғирлиги сабаб, ёрдам кўрсатиш, Хосада трансформатор ўрнатиш масалаларида ҳам депутат Ш. Тойиров мутасаддилар билан баб-баравар аҳоли талабларини қондириш йўлларини излади. 

Сайёр қабул жараёнида Шерали укамизни "бош қаҳрамон" га айлантириш фикридан йироқмиз.  

Лекин айрим депутатлик муддатини "мудраб" ўтказаётганларга ибрат бўлишини жуда хоҳлардик.  

  

Ромитаннома газетаси мухаррири: Махфират АТОЕВА.  

Slide 1 of 1