Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИ
янв.21
“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳа: “Тинчлик” МФЙ кўчалари асфальт қилинмоқда
янв.21
“Аҳиллик” маҳалласида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
янв.21
Кўп қаватли уйларнинг канализация муаммоси ечими юзасидан мулоқот ўтказилди
янв.21
Чиқиндиларни ташиб кетиш ҳолати назорат қилинди
янв.21
Хотин-қизлар бандлиги ва оилалар мустаҳкамлиги депутат назоратида
янв.21
"Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда
янв.21
Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ДЕПУТАТ ҚАБУЛИ
МУТАСАДДИ ДЎСТЛИК ТУМАНИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ БЕРДИ

МУТАСАДДИ ДЎСТЛИК ТУМАНИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ БЕРДИ

Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бош мутахассиси Мақсуд Тангировнинг ахборотини эшитдилар.

Мутасадди ўз ахборотида таъкидлаб ўтганидек, жорий йилнинг октябрь ойига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига 5102 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган. Шундан 1178 нафар фуқарога бўлим томонидан йўлланмалар берилиб корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга жойлаштирилди. 

297 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга қайта ўқитилиб, шундан 281 нафарини бандлигини таъминланди. 9 нафар ишсиз фуқарога субсидиялар ажратилди. 

  Ҳисобот даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган фуқароларга, 46 та корхона, ташкилот ва муассасаларда 93 та квота иш ўринлари заҳираси яратилиб, 83 нафар захираланган иш ўринлар тоифасига тўғри келадиган ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланди, 5 маротаба бўш иш ўринлар ярмаркаси ўтказилди. 

Slide 1 of 6