Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими раҳбари К. Усмонов иштирокида сайлов округидаги маҳаллада камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилган ишлар ўрганилди.
🔎 Ўрганишда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хонадонларда доимий даромад манбаларини яратишга қаратилган ишларга эътибор қаратилди.
🤝 Маҳалла даражасидаги ҳамкорликни кучайтириш, оилаларнинг эҳтиёж ва имкониятларидан келиб чиқиб манзилли ишлаш аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
📌 Мазкур йўналишдаги ўрганишлар депутатлик фаолиятига оид 24 та тавсияда белгиланган вазифалар билан уйғун равишда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимига кўмаклашишга қаратилган.

Slide 1 of 4