ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов томонидан ўз сайлов округида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
🤝 Қабул давомида фуқаролар моддий ёрдам олиш, уй-жой шароитини яхшилаш, саломатлигини тиклаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, солиқ тўловларини амалга оширишда кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш ҳамда янги хонадонларга электр тармоқларини тортиш масалаларида мурожаат қилдилар.
🔹 Депутат ҳар бир мурожаатни атрофлича тинглаб, фуқароларни қийнаётган муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни ҳал этиш имкониятларига эътибор қаратди. Масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига топшириқлар берилди.
🔹 Айрим мурожаатлар бўйича зарур тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалаларни жойига чиққан ҳолда кўриб чиқиш ва натижаси бўйича амалий чоралар белгилаш вазифалари қайд этилди.
📌 Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш ҳамда аҳолини натижалардан хабардор этишга алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Мазкур қабул депутатлар фаолиятига оид 24 та тавсияда белгиланган аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мурожаатларни ўрганиш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш йўналишларига ҳамоҳангдир.