Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИБ БЕРИЛДИ

💧 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИБ БЕРИЛДИ
🏛 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округидаги маҳаллада фуқароларнинг ичимлик суви таъминотига оид мурожаатлари ўрганилди.
🤝 Аҳоли билан мулоқот давомида мавжуд муаммо ва уни бартараф этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Мурожаат юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида ичимлик суви тармоғи тортиб берилиб, фуқароларнинг муаммоси амалий ечим топди.
✅ Мазкур иш аҳолининг кундалик турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ичимлик сувидан фойдаланишда қулайлик яратишга хизмат қилади.
📋 Депутатлар фаолиятига оид 24 та тавсияда назарда тутилган аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, мурожаатларни ўрганиш ва уларнинг амалий ечимига кўмаклашиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
📌 Фуқаролар мурожаатларига эътибор ва амалий натижа — депутатлик фаолиятининг муҳим мезони.

Slide 1 of 1