Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ПОДШООТА СОЙИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

ПОДШООТА СОЙИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Зарбдор» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Подшоота сойида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
«Оғир туман» дастури доирасида сойнинг «Зарбдор» МФЙдан «Маданият» МФЙ ҳудудигача бўлган 8,7 километр қисмини тош билан мустаҳкамлаш, шу масофада пиёдалар йўлакчаси қуриш ҳамда 248 та қуёш панелли ёритиш чироғини ўрнатиш белгиланган.
Ўрганиш давомида депутат томонидан лойиҳанинг аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар ҳаракати учун қулай шароит яратиш ва ҳудуд инфратузилмасини яхшилашдаги аҳамиятига эътибор қаратилди. Ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариш, қурилиш талабларига қатъий риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Мазкур ўрганиш маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган 24 та тавсия доирасида ҳудудлардаги ишлар ҳолатини ўрганиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ва депутатлик назоратини кучайтириш вазифаларига ҳамоҳангдир.
Ҳудуд ободлиги ва аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиган лойиҳаларнинг сифатли ижроси — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишидир.

Slide 1 of 5