Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
INFORMATIKA VA SUN’IY INTELLEKT — KELAJAK IMKONIYATLARI
янв.21
BOG‘ISHAMOL MAHALLASIDA KO‘P QAVATLI UYLARNING HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
TA’LIM SIFATI VA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK — DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
YOSHLAR O‘RTASIDA JINOYATCHILIKNING OLDINI OLISHGA QARATILGAN TASHRIF
янв.21
PAXTAKORDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
❗️TA’LIM MUASSASASIDA MAVSUMIY TAYYORGARLIK ISHLARI KO‘ZDAN KECHIRILDI
янв.21
KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK VA OBODONLASHTIRISH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISH: DEPUTAT NAZORATI
янв.21
BITIRUVCHI YOSHLAR BANDLIGI — E’TIBOR MARKAZIDA
янв.21
PAXTAKORDA TA’LIM-TARBIYA MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
УЙЧИНИНГ ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИ — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МАНБАИ
УЙЧИНИНГ ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИ — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МАНБАИ

Уйчи туманида табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг туристик салоҳиятини юксалтириш ва аҳоли учун янги даромад манбаларини яратиш борасидаги амалий ишлар изчил давом этмоқда.

Бўстон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёси бўйлари бугун нафақат бетакрор табиат маскани, балки туризмни ривожлантириш учун катта имкониятлар манбаи сифатида намоён бўлмоқда.

Шу мақсадда дарё бўйида туризм йўналишида янги лойиҳаларни амалга ошириш учун мос ер майдонлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутаи, туман хокими ва ишчи гуруҳи аъзолари  Норин дарёси бўйида сайёҳлар учун замонавий дам олиш масканлари ва туризм объектларини ташкил этиш, мавжуд табиий имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳудудга сайёҳлар оқимини кўпайтириш билан бир қаторда, янги иш ўринлари, қўшимча даромад манбалари ва аҳоли учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

🌱 Нориннинг мовий тўлқинлари бўйида туризм ривожланса, табиат гўзаллиги иқтисодий имкониятга, имконият эса аҳоли фаровонлигига айланади.
Slide 1 of 1