Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ — АМАЛИЙ НАТИЖА ЭЪТИБОРДА

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ — АМАЛИЙ НАТИЖА ЭЪТИБОРДА

Уйчи туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар янги босқичга олиб чиқиш нуқтаи назаридан ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова туманда ташкил этилган штаб фаолияти билан танишдилар.

Ўрганиш жараёнида ҳурматли Президентимиз раислигида 9 сентябрь куни аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижроси, шунингдек, штаб томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Хусусан, ҳар бир оила билан манзилли ишлашни янада кучайтириш, аҳолига барқарор даромад келтирадиган янги имкониятларни яратиш, ишсиз фуқароларни бандликка жалб этиш ҳамда хонадонлардаги мавжуд муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, белгиланган вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш, ҳар бир маҳалла ва оила кесимида аниқ натижага эришиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1