35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Маҳаллабай юриш — аҳоли билан яқин мулоқот

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан маҳаллабай юриш ва кўчама-кўча айланиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатлари Гулнорахон Исмоилова ва Авазбек Аппақов томонидан “Дўстлик” МФЙда хонадонма-хонадон, кўчама-кўча юриб, аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва фикрлари тингланиб, мавжуд масалаларни жойида ўрганиш ҳамда уларнинг ечими бўйича масъул ташкилотлар билан амалий ишлар олиб боришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай учрашувлар аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, мурожаатларни бевосита жойида ўрганиш ва уларнинг ечимини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.