Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
✔️ Туман Кенгаши депуталари О.Бахрамова, Р.Муратова ва котибият мутаҳассиси Г.Умарова туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб муассасада бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди.
✔️Тиббиёт муассасаси билан учрашув ўтказилиб, аҳолига ажратилган бепул дори воситалари рўйхати уларни тарқатиш тартиби ҳамда мазкур йўналишда юритилаётган ҳисоб ва назорат ҳужжатлари кўздан кечирилди.
✔️Дори воситаларнинг сақлаш шартларига риоя этилиши, уларнинг яроқлилик муддати, ҳисобини юритиш ҳамда беморларга етказиб бериш жараёнлари амалдаги тартиб асосида ўрганилди.
✔️Кундузги стационарда даволанаётган беморлар ва тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилиниб, маҳалла ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида дорихона ташкил этиш зарурлиги юзасидан таклифлар билдирилди.
✔️Ўрганиш натижалари бўйича билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тегишли тартибда масъул ташкилотларга киритилиши белгиланди.