35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

МАРКАЗИЙ КИТОБ ФОНДИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

 МАРКАЗИЙ КИТОБ ФОНДИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Алимирзаев Шоҳрух томонидан Янгиқўрғон тумани марказий кутубхонасида китобхонлар учун яратилган шароитлар ҳамда китоблар билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида кутубхонадаги мавжуд адабиётлар фонди, янги нашрларнинг келиб тушиши, китобларнинг сақланиши ва китобхонларга хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш, аҳолининг бадиий, илмий ва маърифий адабиётларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда китоб фондини замонавий нашрлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
Аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4