ДEПУТАТЛАР МУҲИДДИН АБДУЛЛАЕВ ВА ДОНИЁР КАРИМОВЛАРНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН КЎЧАТЛАР ЭКИЛДИ
Куни кеча, депутат Севар Қодирова ташаббуси билан «Увайсий» маҳалласида бир гуруҳ депутатлар кўчат экишгани ҳақида хабар берган эдик. Сал аввал эса, 10 нафар депутатларимиз вилоятда ташкил этилган акцияда қатнашиб келгани ҳақида ёздик.
бундай ташаббуслар давом этмоқда. Жумладан, бугун Депутатлар Муҳиддин Абдуллаев ва Дониёр Каримовлар ташаббуси билан яна ўнга яқин депутатлар, нуронийлар вакиллари, «Олмaлиқ КМК» АЖ нинг ўқув маркази ходимларидан иборат фаоллар шаҳримизнинг «Олтин» маҳалласи ҳудудида жаъми 300 дан ортиқ (мевали, манзарали, терак каби) дарахт кўчатларини экишди.
Бундай ташаббуслар бардавом бўлсин!
П.С. Биз бир пайитлари мана шундай фаоллик қилган аждодларимиз эккан дарахтлар соясида маза қилиб юрипмиз. Ҳурматли хамшаҳарлар Сиз ҳам дарахт кўчати экинг ва парвариш қилинг. Савоб иш қиладиган давр ҳозир.
https://t.me/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy