Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати, котибияти мудири Мадумаров Азамжон томонидан Учкўза маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
Мурожаат мазмунига кўра, фуқаро пенсия ёшига етган бўлиб, меҳнат дафтарчасидаги меҳнат стажи етарли эмаслиги ҳамда айрим иш жойларидаги меҳнат фаолияти киритилмаганлиги сабабли муаммога дуч келган ва ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.
Масала атрофлича ўрганилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда Давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда фуқаронинг иш стажи тикланди ва муаммо ижобий ҳал этилди.
Фуқаролар мурожаатларига ечим топиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш — депутатлар фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир.