Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати, Ёшлар парламенти аъзоси Қодирова Ойшахон Янгиқўрғон туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар билан келгусида тўғри касб танлаш, билим олишга бўлган интилишни янада кучайтириш, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш каби муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ёшларга яратилаётган имкониятлар, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ва келгуси режалари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтди.

Slide 1 of 4