Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ДЕПУТАТ ТАШРИФИ: МАКТАБДАГИ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло томонидан сайлов округида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрилиб, муассасанинг фаолияти ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Ташриф давомида мактабдаги таълим жараёни, инфратузилма ҳолати билан танишилди. Ўрганиш жараёнида, хусусан, спорт залида мавжуд айрим камчиликлар аниқланди.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш, ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши учун янада муносиб шароит яратиш мақсадида тегишли ташкилотлар олдига депутатлик сўрови киритиш масаласи белгиланди.

Slide 1 of 6