Янгиариқ маҳалласидаги ахборот технологияларга ихтисослаштирилган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2025-2026 ўқув йилига қандай тайёргарлик кўрилмоқда? Мазкур саволга жавоб топиш мақсадида туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров таълим даргоҳида бўлди.
Тайёргарлик жараёни билан танишув чоғида мактаб педагогик жамоаси билан суҳбат уюштирилди. - Айни кунларда синфхоналар янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилиб, зарур кўргазмали қуроллар билан жиҳозланмоқда.