Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
Туман Кенгаши депутати З. Мирзоев томонидан “7-Истиқлол” сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ташкил этилди ҳамда ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Учрашув давомида аҳолини қийнаётган долзарб масалалар, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, депутат томонидан ҳудуддаги муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
🔹 Бундай учрашув ва ўрганишлар аҳоли мурожаатларини самарали ҳал этиш ҳамда маҳаллалар ривожини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.